Бепул консультация олиш

(+998)  95 170 11 70

(+998)  98 124 11 24

(телеграм онлайн) @Vistauz

Artemis

Артемис саломатлик институти фаолияти Ҳиндистонда илғор технологиялар, энг яхши тиббий амалиётларни қўллаган ҳолда жаҳон даражасидаги соғлиқни сақлаш тизимини жорий этишга йўналтирилган. Шифохона халқаро NaBH сертификатига эга. Artemis Гургаон шаҳрида жойлашган бўлиб, шифохонасининг умумий майдони 160 минг кв метрдан ошади.

 

Шифохона бир вақтнинг ўзида 550 беморни қабул қила олади. Артемис тиббий муаммоларни комплекс ҳал этишга диққат қаратилган–ташҳис қўйиш (диагностика), даволаш ва тикланиш терапияси. Шифохонада асосан қуйидаги йўналишларда даволаш ишлари олиб борилади: юрак қон-томир тизими, онкология, ортопедия ваэндопротезлаш, нейрожарроҳлик ва эпилепсия, тери касалликлари ва кўкрак хасталиклари.