Бепул консультация олиш

(+998)  95 170 11 70

(+998)  98 124 11 24

(телеграм онлайн) @Vistauz

Fortis Vasant Kunj

Fortis Vasant Kunj – Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳридаги энг машҳур хусусий клиникалардан бири. Шифохона Fortis халқаро касалхоналар тармоғига мансуб бўлиб, аҳолига ва хорижликларга юқори сифатли тиббий хизматларни кўрсатиб келмоқда. Fortis Vasant Kunj 200 ўринга мўлжалланган. Мазкур касалхона технология жиҳатдан таъминланганлиги учун кўпчиликнинг мақтовларига сазовор бўлган. Жумладан, роботлаштирилган жарроҳлик технологиялари, лазер хирургияси ва бошқалардан кенг фойдаланилади. Шифохона ходимлари – олий тоифали шифокорлар бўлиб, уларнинг аксарияти Америка ва Ғарбий Европа клиникаларида таълим олган ёки малака оширган. Ҳамширалар ҳам ғамхўр ва тажрибали саналади.